| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ДУСТУР ЛОЙИҲАСИ
Умумий ҳукмлар
1-модда - Ислом ақидаси давлатнинг асосидир, яъни унинг таркибида, жиҳози, муҳосаба қилиниши ёки унга тааллуқли барча ишларда бирор нарсанинг вужудга келиши учун фақат Ислом ақидаси асос қилинади. Бир вақтнинг ўзида Ислом ақидаси дустур ва шаръий қонуларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан келиб чиқсагина рухсат берилади.
2-модда - Ислом ҳукмлари татбиқ қилинадиган ва хавфсизлиги Ислом билан бўлган юрт Ислом диёри (Дорул-Ислом)дир. Куфр тузумлари татбиқ қилинадиган ёки хавфсизлиги Ислом билан бўлмаган юрт куфр диёри (дорул-куфр)дир.
3-модда - Халифа муайян шаръий ҳукмларни табанний қилиб, уларни дустур ва қонунлар сифатида йўлга қўяди. Агар халифа бирор шаръий ҳукмни жорий этса, фақат шу ҳукм амал қилиниши вожиб бўлган шаръий ҳукмга айланади. Шу вақтда бу ҳукм ҳар бир фуқаро учун зоҳирда ҳам, ботинда ҳам итоат қилиш вожиб бўлган амалдаги қонун бўлиб қолади.
4-модда - Халифа закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди. Ислом ақидасига тааллуқли фикрларда ҳам ўзича ҳеч нарсани жорий этмайди.
5-модда - Исломий тобеиятга эга бўлган (яъни Исломий Давлат фуқароси бўлган) барча одамлар шаръий ҳуқуқ ва бўрчлардан баҳраманд бўладилар.
6-модда - Давлат фуқаролар ўртасида ҳокимият, қазо, иш бошқариш ёки шу каби соҳаларда айирмачиликка йўл қўйиши жоиз эмас. Балки ирқи, дини, ранги ва миллатидан қатъий назар барчага бир хил назар билан қарамоғи вожибдир.
7-модда - Давлат - хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин - исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади:
а) Мусулмонларга барча Ислом аҳкомларини ҳеч бир истисносиз ижро қилади.
б) Ғайримусулмонларга ўз эътиқод ва ибодатларида умумий низомга мувофиқ амал қилишга рухсат беради.
в) Исломдан қайтган муртадларга - ўзлари муртад бўлсалар - муртад ҳукми татбиқ қилинади. Агар муртадларнинг фарзандлари бўлиб, ғайримусулмон ҳолда туғилган бўлсалар - мушрик ёки аҳли китоб эканликларига қараб - ғайримусулмонлардек муомала қилинадилар.
г) Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда - шариат аҳкомлари ижозат берган доирада - ўз динларига мувофиқ муомала қилинади.
178-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|